Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалигида сув олиш лимити халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиқланади
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув олиш лимитлари тегишинча Қорақалпоғистон Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, шунингдек Қорақалпоғистон ҚХВ ва ҳудудий ҚХБ томонидан ишлаб чиқилади ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан тасдиқланади.
Президент томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.
Фермер ва дехқон хўжаликлари ҳамда бошқа сув истеъмолчиларининг қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув олиш лимитлари тегишинча Қорақалпоғистон Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, шунингдек Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланади.
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлар негизида ташкил этилган «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларининг вазифалари ва ваколатлари белгиланди.
Тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб берилишини таъминлаш бўйича фермер хўжаликларининг мажбурияти ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади.
Мавзуга оид
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
12:15 / 28.04.2025
Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади
21:21 / 05.04.2025
Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди
10:06 / 04.04.2025