Саида Мирзиёева БМТнинг Ўзбекистондаги доимий резидент-координатори билан учрашди
Ўзаро мулоқот давомида томонлар Оролбўйи минтақасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 28 октябр куни БМТнинг Ўзбекистондаги доимий резидент-координатори Сабине Маҳл билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Telegramʼдаги каналига ёзиб қолдирди.
«Мамлакатимиз ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик, мулоқот давомида Оролбўйи минтақасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдик», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Август ойида Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхон Худайберганов зиммасига юклатилган эди.
Сентябр ойида эса Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрганди. Президент ёрдамчисининг маълум қилишича, сафар давомида иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларга борилди ва жойлардаги аҳвол ўрганилган.
Мавзуга оид
07:03 / 16.11.2024
Саида Мирзиёева талабалар билан учрашди
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
18:37 / 30.10.2024
Саида Мирзиёева Fashion Trust Arabia тақдирлаш маросимида иштирок этди
19:31 / 21.10.2024