БМТ бош котиби: Ғазо шимолидаги аҳоли чидаб бўлмас аҳволда
Антонио Гутерришнинг айтишича, у минтақадаги вайронагарчилик кўламидан «шок ҳолатда».
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо шимолида қамалда қолган фаластинлик тинч аҳолининг аҳволини чидаб бўлмас деб атади. Бу ҳақда жаҳон ташкилоти раҳбари вакили Стефан Дюжаррик баёнот берди.
Гутерришнинг таъкидлашича, у эксклав шимолидаги вайронагарчилик кўламидан «шок ҳолатда».
Бош котибнинг таъкидлашича, Исроил минтақага инсонпарварлик ёрдами етказиш уринишларига тўсқинлик қилмоқда, бу эса жуда кўп сонли одамларнинг ҳаётини хавф остига қўяди.
Шунингдек, у Ғазода полиомиелитга қарши эмлаш кампаниясининг кечиктирилиши минглаб болалар ҳаётини хавф остига қўйиши ҳақида огоҳлантирди.
БМТ бош котиби яна Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.
Мавзуга оид
21:30 / 23.11.2024
COP29: Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024