Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 13:30 / 29.10.2024
1229
1 дақиқада ўқилади
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 100 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 61 та хорижий компания томонидан 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида 101,9 млрд сўм солиқ тўланган.
Фото: Alamy
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 баробар кўп.
Тўланган солиқларнинг 99,9 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
- Меtа — 41,1 млрд сўм;
- Google — 26,1 млрд сўм;
- Apple — 22,6 млрд сўм;
- Amazon — 3,7 млрд сўм;
- Вооking — 2,2 млрд сўм;
- Zoom — 1,4 млрд сўм;
- Netflix — 1,3 млрд сўм;
- Аccа — 1,2 млрд сўм;
- Yandex Europе — 1,1 млрд сўм;
- Хсоllа — 900,3 млн сўм.

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 60 та хорижий компания томонидан 6 ойда 48,4 млрд сўм солиқ тўланган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
08:30 / 30.04.2025
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қанча солиқ тўлагани айтилди
16:31 / 24.02.2025
Хитойда компания бўйдоқ ходимларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилди
13:26 / 18.02.2025
Хитой Ўзбекистондаги хорижий компаниялар сони бўйича етакчига айланди
17:17 / 15.01.2025