Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда 18 ёшли йигит ноқонуний парковкалар ҳақида хабар бериб, миллионерга айланди
Йигит қонун ҳимоячиси сифатида танила бошлагач, уни турли шоу ва тадбирларга таклиф қилиш кўпайди. Чиқишлари учун унга пул тўлашади.
Германиянинг Грефенхайнихен шаҳрида яшовчи 18 ёшли Никлас Маттеи нотўғри жойга парковка қилинган автомобиллар устидан ёзиш билан бошлаган ҳоббиси ортидан миллионерга айланди, деб ёзади Bussines Insider.
Маттеи мунтазам равишда нотўғри жойга тўхтатилган автомобилларни излаб юради ва шаҳар йўлларидаги қонунбузарликлар ҳақида хабар беради. Бунинг учун ҳукумат унга пул тўлайди.
Шунингдек, у оммавий ахборот воситалари эътиборига тушиб, машҳурликка эришди.
“Менинг мақсадим бутун Германия бўйлаб ҳар бир шаҳарда, ҳар бир аҳоли пунктида камида битта ноқонуний парковканинг рўйхатга олинишига эришиш”, — деб таъкидлади у Spiegel TV билан суҳбатда.
Маълумотларга кўра, у қоидабузарликлар ҳақида 10 мингта хабар йўллаган. Унинг веб-сайтидаги харитада қаерларда бўлгани кўрсатилган.
Йигит бу иши билан Грефенҳайниҳен шаҳар маъмуриятидаги аҳоли ғазабини қўзғатмоқда. Одамлар ҳатто жамоат жойларида унга очиқчасига ҳужум қилиб туради. Баъзилар интернетда таҳдид қилади.
Маттеи қонун ҳимоячиси сифатида танила бошлагач, уни турли шоу ва тадбирларга таклиф қилиш кўпайди. Чиқишлари учун йигитга пул тўлашади, бундан ташқари у хайрия ортидан ҳам даромад қилмоқда.
Маълумотларга кўра, Маттеи ҳозиргача 1 миллион доллар жамғарган. Ишини оддий велосипедда бошлаган йигитнинг энди ўз машинаси ва ҳайдовчиси бор.
ОАВга берган интервюсида Маттеи хоббиларидан ташқари оддий ходим эканини айтган, аммо қайси компания учун ишлашини маълум қилмаган. Шунингдек, у онлайн маркетинг билан ҳам шуғулланади.
Мавзуга оид
13:10 / 27.02.2025
Тошкентда бир ойда 100 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этилди
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
10:01 / 24.02.2025