Жаҳон | 14:30 / 29.10.2024
1523
1 дақиқада ўқилади

Миср Ғазода икки кунлик сулҳ тузишни таклиф қилди

Кейин тўлиқ ўт очишни тўхтатиш бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади, деди президент Абдел Фаттоҳ ас-Сиси.

Фото: REUTERS/Hatem Khaled

Миср Ғазо секторида икки кунлик ўт очишни тўхтатиш ва бир неча асирларни озод этишни таклиф қилди.

Бу ҳақда мамлакат президенти Абдел Фаттоҳ ас-Сисий Қоҳирада жазоирлик ҳамкасби Абделмажид Теббун билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

«Муваққат келишувга эришилгач, 10 кун ичида Ғазода тўлиқ оташкесимга ўтиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилиши керак», — дейди сиёсатчи.

Мавзуга оид