Хитой товушдан тез учувчи йўловчи самолётни синовдан муваффақиятли ўтказди
Yunxing самолёти йўловчиларни Пекиндан Ню-Йоркка атиги 2 соатда етказа олиши таъкидланмоқда.
Хитойнинг Space Transportation компанияси товушдан тез учувчи Yunxing йўловчи самолёти прототипининг муваффақиятли синов парвозини амалга оширди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Қайд этилишича, муваффақиятли синовлар тўлиқ ўлчамли самолётнинг 2027 йилга мўлжалланган биринчи парвозига йўл очади.
Хитой компанияси маълумотларига кўра, самолёт соатига 4900 км/с тезликка эриша олади - бу Европада ишлаб чиқилган афсонавий Concorde самолётидан тахминан икки баравар тездир. Шундай қилиб, Yunxing йўловчиларни Пекиндан Ню-Йоркка атиги 2 соатда етказа олади.
Хабарда лойиҳанинг истиқболи ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Тасвир таҳлили шуни кўрсатадики, Yunxing номаълум турдаги иккита двигателни олади. Бироқ, «тўлақонли» самолётнинг биринчи парвозидан олдин, дизайн бир неча марта ўзгартирилиши мумкин.
Илгари мунтазам равишда йўловчиларни олиб юрадиган ягона товушдан тез учадиган самолётлар юқорида айтиб ўтилган Concorde (Франция - Буюк Британия маҳсулоти) ва советларнинг Ту-144 самолёти эди. Иккала машина ҳам муҳим камчиликлар - хусусан, ҳаддан ташқари шовқин пайдо бўлиши ва фойдаланиш харажатларининг юқорилиги туфайли аллақачон амалиётдан чиқарилган.
Бироқ, Ғарб ҳозир бундай камчиликларга эга бўлмайдиган янги товушдан тез йўловчи самолётлар лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда.
Аввалроқ, Американинг Boom Technology компанияси товушдан тез учувчи Overture самолёти ишлаб чиқаришини эълон қилган эди. Ҳозирча компания самолётнинг кичик моделини синовдан ўтказмоқда.
Мавзуга оид
22:52 / 24.11.2024
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
16:48 / 24.11.2024
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
02:02 / 24.11.2024
Канада Мудофаа вазирлиги Хитойни Арктикада разведка маълумотларини тўплашда айблади
22:37 / 23.11.2024