Боррел Гуржистон сайловлари бўйича «шаффоф текширув»ни талаб қилди
Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбарининг сўзларига кўра, халқаро кузатувчилар Гуржистондаги парламент сайловларида қонунбузарликларни қайд этган ва уларни «эркин ва адолатли» деб тан олишмаган.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Гуржистондаги парламент сайловларидаги сохталаштиришлар бўйича «шаффоф текширув» ўтказишга чақирди. «Гуржистон Марказий сайлов комиссияси ва тегишли органлар кузатувчилар томонидан билдирилганидек, жараёнга жамоатчилик ишончига таъсир кўрсатувчи қонунбузарликлар, босим ва сайловчиларни қўрқитиш ҳолатларини текшириши керак. Бу қонунбузарликлар тезкор, шаффоф ва мустақил равишда ҳал қилиниши керак», — дейилади Европа ташқи сиёсат хизмати томонидан 29 октябр, сешанба куни эълон қилинган баёнотда.
Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари 26 октябрда бўлиб ўтган парламент сайловларидан кейин Гуржистондаги воқеаларни «жуда хавотирли» деб атади. Боррелнинг сўзларига кўра, халқаро кузатувчилар сайлов кампанияси давомида ҳам, сайлов куни ҳам қонунбузарликларни қайд этган ва улар «шунингдек, сайловларни эркин ва адолатли деб тан олишмаган».
Гуржистон бош вазири: Мухолифат ва ННТ конституциявий тузумга қарши чиқяпти
Гуржистон мухолифати ва уни қўллаб-қувватловчи нодавлат ташкилотлар конституциявий тузумга қарши.
Бу ҳақда республика бош вазири Ираклий Кобахидзе Тбилисида бўлиб ўтган Вазирлар маҳкамаси йиғилишида Гуржистон мухолифати ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг 26 октябр кунги парламент сайловлари натижаларига муносабатини изоҳлар экан, маълум қилди.
Гуржистон Вазирлар маҳкамаси раҳбари сайловларда ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси ғалаба қозонганига яна бир бор эътибор қаратди.
«Мамлакатимиздаги сайловлар мисли кўрилмаган даражада тинч муҳитда ўтди», – деди сиёсатчи ва Марказий сайлов комиссияси фаолиятини самарали деб атади.
Кобахидзенинг эслатишича, Гуржистон мухолифат партиялари ва уларни қўллаб-қувватловчи нодавлат ташкилотлар сайлов натижаларини тан олишдан бош тортадиган вазиятга биринчи марта дуч келаётгани йўқ.
Шу билан бирга, Гуржистон ҳукумати раҳбари давлат мухолифат ва нодавлат ташкилотларнинг мамлакатдаги конституциявий тузумга путур етказишига йўл қўймаслигига ишонтирди.
Кобахидзенинг таъкидлашича, ҳукумат учун устувор вазифа Европа интеграцияси йўли.
У ҳукмрон партиянинг сайловларда энг кўп қўллаб-қувватланган мухолифат партиясидан 890 минг кўп овоз олганига эътибор қаратди.
Кобахидзенинг қайд этишича, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) сайловларни кузатиш бўйича миссияси тарқатган маълумотларга мухолифат ҳам қарши.
Мавзуга оид
14:23 / 21.11.2024
Гуржистондаги норозиликлар ташкилотчилари янги ҳаракат режасини ишлаб чиқади
13:53 / 20.11.2024
Зурабишвили сайловлар юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилди
15:59 / 19.11.2024
Боррел: ЕИ давлатлари УҚКга Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини муҳокама қилади
07:50 / 19.11.2024