Вазирлик ва идоралар ходимлари сони қисқартирилмоқда
Президент қарори билан вазирлик ва идораларнинг раҳбар ва ишлаб чиқариш ходимлари 5,2 фоизга қисқартирилмоқда. Ҳокимликларнинг бошқарув аппарати ходимлари сони ҳам камайтирилади.
Шавкат Мирзиёев 22 октябрдаги фармони билан давлат органларининг бошқарув ходимлари сонини қисқартирди.
Ўзбекистонда ҳозирги кунда 21 та вазирлик, 14 та қўмита (13 та эди), 26 та агентлик (25 та) ва 9 та инспекция (11 та), жами 70 та республика ижро этувчи ҳокимият органлари мавжуд.
70 та давлат органи бошқарув ходимларининг максимал сони 53 560 нафар этиб белгиланди.
Бунгача ходимлар сони 56 509 нафарни ташкил этган, яъни бошқарув ходимларининг 5,2 фоизи қисқартирилган (2949 штат бирлиги). Давлат бюджетидан молиялаштириладиган республика органлари ходимларининг сони 51950 минг нафардан 49105 нафарга (-2845 нафар), буджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан эса 4919 нафардан 4455 нафарга (-464) қисқартирилган.
Масалан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 580 нафар ходимни — 5626 нафаргача қисқартиради, бироқ ўринбосарлар сони 7 нафардан 8 нафарга ошади, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида — 1024 нафарга (-336 нафар), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида эса — 3234 (-1416) нафаргача қисқаради.
Божхона қўмитасида ходимлар сони 693 га — 4690 нафаргача, Оила ва хотин-қизлар қўмитасида 152 нафардан 585 нафарга (+433) кўпайди.
Шу билан бирга, вилоятлар ҳокимликлари (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқарув аппарати ходимларининг максимал сони 52−57 тадан 61−70 бирликка кўпайтирилиб, уларнинг умумий сони 763 тани ташкил этди.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бошқарув аппаратлари ходимларининг максимал сони 706 нафардан 886 нафарга, шу жумладан, бош режаларни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа идоралари ходимларининг сони 46 нафарга оширилмоқда.
Вилоят марказлари ва Қорақалпоғистон пойтахти ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг энг кўп сони 445 дан 330 га, вилоятларга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликларида — 485 дан 348 га, қишлоқ туманлари ҳокимликларида — 5173 дан 3809 га, Тошкент шаҳри туманлари ҳокимликларида — 568 дан 359 гача қисқарди.
Ҳокимликлардаги ходимлар сонининг камайиши Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда ҳокимликлар ҳузуридаги марказларнинг тугатилиб, уларнинг вазифалари Бандлик вазирлигига ўтказилгани билан ҳам боғлиқ.
Мавзуга оид
14:13 / 11.11.2024
Enter Engineering ходимлари бир неча ойдан буён маошсиз ишлаётганини айтмоқда
11:41 / 13.09.2024
Яна учта вазирликнинг 100 дан ортиқ бошқарув ходимлари тадбиркорлик қилиши маълум бўлди
15:06 / 09.09.2024
3 та вазирликнинг қарийб 400 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик билан шуғулланиб келган
14:05 / 24.08.2024