Apple М4 чипи ўрнатилган Macbook Pro’ни тақдим этди
Қурилмага ўрнатилган аккумулятор унинг 24 соатгача узлуксиз ишлашини таъминлаб беради — бу Macbook учун рекорд.

Фото: Apple
Apple компанияси М4 оиласига кирувчи чипда ишлайдиган ва Apple Intelligence сунъий интеллект тизимини қўллаб-қувватлайдиган янги Macbook Pro ноутбугини намойиш этди.
«М4 чипига эга Macbook Pro ноутбуги 13 дюймли М1 чипи ўрнатилган Macbook Pro’дан кўра гигапикселли суратларни 1,8 баробар тезроқ таҳрирлайди, Blender’даги мураккаб саҳналарни эса 3,4 баробарга тезроқ сақлайди», — дейилади хабарда.
Ноутбукнинг икки хил — қора ҳамда кумуш рангидаги 14 ва 16 дюймли моделлари сотувга чиқади, уларнинг барчасига Liquid Retina XDR дисплейи ва 12 мегапикселли Center Stage камераси ўрнатилган. Қурилмага ўрнатилган аккумулятор унинг 24 соатгача узлуксиз ишлашини таъминлаб беради — бу Macbook учун рекорд.

Ноутбуклар АҚШдаги дўконларда 8 ноябрдан сотувга чиқади. Минимал жамланмадаги 14 дюймли экран ва М4 чипига эга Macbook нархи 1,5 минг долларни ташкил этади. 16 дюймли экран ва М4 Max чипи ўрнатилган 16 дюймли Macbook эса 3,9 минг доллардан сотилади.
Аввалроқ Apple М4 чипли янги iMac компьютерини тақдим этганди. Асосий модел нархи 1299 доллардан бошланади, 10 ядроли процессорга эга янгиланган версия эса 1499 доллар туради. Компьютерларга 28 октябрдан бошлаб олдиндан буюртма бериш мумкин, сотувлар 8 ноябрдан бошланади.
Мавзуга оид

17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди

09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди

16:11 / 12.04.2025
Apple Индонезияда смартфон сотишга рухсат олди

21:17 / 10.04.2025