OpenAI ўзининг ChatGPT Search қидирув тизимини ишга туширди
OpenAI компанияси ўзининг ChatGPT Search номли қидирув тизимини ишга туширганини эълон қилди.

Фото: OpenAI
Қайд этилишича, яқин ойлар ичида барча фойдаланувчилар босқичма-босқич ушбу қидирув тизимидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
ChatGPT Search чатбот саҳифасида, матн ёзиладиган майдонда пайдо бўлган. У фойдаланувчи учун керакли маълумотни қидиради ва манбага ҳавола таклиф қилади.
Сўров бўйича тайёрланган жавоб фойдаланувчига қулайлик туғдириш мақсадида тартибланган ҳолатда тақдим этилади. Компания қидирув тизими учун фақат ишончли ахборот манбаларидан фойдаланишга ваъда берди.
«Энди ChatGPT интернетда қидирувларни олдингидан кўра сезиларли даражада яхшироқ амалга оширади. Авваллари қидирув тизимига мурожаат қилинган бўлса, энди сиз муҳим саволларга керакли веб-ресурсларга ҳавола берилган ҳолда тезкор жавоб олишингиз мумкин», — дейилади хабарда.
Ҳозирда қидирув тизимидан chatgpt.com расмий сайти ҳамда бир нечта мобил иловалар орқали фойдаланиш мумкин. ChatGPT Plus ҳамда Team’нинг барча фойдаланувчилари уни бугуннинг ўзида ишлатиб кўришлари мумкин. Enterprise ва Edu фойдаланувчиларига эга яқин ҳафталарда шундай имконият тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Мавзуга оид

22:14 / 24.04.2025
Америкалик аёл ChatGPT ёрдамида ўзида саратон борлигини аниқлади

00:30 / 16.04.2025
OpenAI компанияси ўз ижтимоий тармоғини яратиш устида иш олиб бормоқда

18:53 / 15.04.2025
OpenAI сунъий интеллектнинг GPT‑4.1 байроқдор моделини тақдим этди

12:33 / 09.04.2025