Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
Тегишли қарор КХДР аскарлари Украинага қарши жангда Россия ҳарбийлари сафига қўшилганидан кейин қабул қилинади.
Украина президенти Володимир Зеленский КХДР раҳбари Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича Халқаро жиноий судга (ХЖС) мурожаат қилиши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда у Жанубий Кореянинг KBS телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.
Хусусан, давлат раҳбарига Россиянинг Украинага қарши урушида шерик бўлган Ким Чен Инни ҳибсга олиш учун ордер бериш талаби билан Халқаро жиноий судга мурожаат қилиш имкониятини кўриб чиқиляптими, деган савол берилди.
«КХДР армияси Украина фуқароларига қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганидан кейин қарор қабул қиламиз. Аммо агар Жанубий Корея бизнинг йўлимизни қўллаб-қувватласа, менимча, иттифоқчиларимиз билан биргаликда тегишли чораларни кўришга тайёрмиз», деди Зеленский.
Аввалроқ Зеленский Россиядаги КХДР қўшинларига дунёнинг эътиборсиз муносабати ҳақида маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, баъзи Ғарб иттифоқчилари ҳамон ҳодисага «шубҳа билан қарамоқда».
Зеленский, шунингдек, Украина асирга олинган КХДР аскарларини украиналик асирларга алмаштириши мумкинлигини айтди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025