Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ: КХДРнинг 8 мингга яқин аскари Украинада жанг қилишга тайёр
АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен ҳозирда Шимолий Кореянинг 8 мингга яқин аскари Россия ва Украина чегарасида жойлашгани ва урушда қатнашишга ҳозирлик кўраётганини билдирди.
Шимолий Кореядан 8000 га яқин аскар аллақачон Россия-Украина чегарасига етиб келган ва «яқин кунларда» жанговар ҳаракатларда қатнашишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда 31 октябр, пайшанба куни АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен маълум қилди. Унинг сўзларини AP агентлиги келтирмоқда.
Блинкеннинг айтишича, Россия ҳарбийлари шимолий кореялик ҳамкасбларини артиллерия қуроллари ва учувчисиз учоқлардан фойдаланишга ўргатмоқда, шунингдек, бу «кучларни фронт чизиғидаги операцияларда тўлиқ қўллаш ниятида эканликларини кўрсатмоқда». Аввалроқ Пентагон матбуот котиби Сабрина Сингх Шимолий Корея қўшинлари «яқин ҳафталарда Украина яқинидаги Россия қўшинларини кучайтириши»ни айтган эди.
АҚШ Хитойни КХДР аскарлари Россиядан олиб чиқиб кетилишига эришишга чақирди
Қўшма Штатлар Хитойни Россия Федерациясида жойлашган Шимолий Корея қўшинларини доимий жойлаштириш жойларига қайтаришга эришишга чақирди. Вашингтон Хитой ҳукуматидан алоқаларни давом эттираётган Шимолий Корея раҳбариятига босим ўтказишни сўради, деб хабар берди CNN 30 октябр куни номи ошкор этилмаган америкалик расмийларга таяниб.
Улардан бирининг айтишича, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳам Шимолий Корея қўшинларининг Россияга юборилиши билан боғлиқ вазият юзасидан бир қатор бошқа давлатларни Пекин билан боғланишга кўндириш ҳақида кўрсатма берган. Бироқ CNN суҳбатдошлари Ғарб расмийлари бу масала бўйича «Хитой Шимолий Кореянинг режаларига халақит бериши юзасидан оптимистик кайфиятда эмаслигини» тан олган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025