Ўзбекистон | 15:10 / 01.11.2024
810
1 дақиқада ўқилади

Селангор штати ҳамда Самарқанд ва Тошкент ўртасида савдо алоқалари ўрнатилади

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси раҳбарияти Малайзиянинг Селангор штати давлат ижро Кенгаши аъзоси, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма вазири Изхам бин Хашим билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё

Учрашувда Селангор штати ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

"Селангор штати ва Ўзбекистоннинг саноати ривожланган ҳудудлари – Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ўртасида тўғридан тўғри савдо-иқтисодий алоқаларини ўрнатиш таклифини қўллаб-қувватлайман. Ушбу вилоятларнинг расмий ва ишбилармон доира вакилларини штатга алоҳида ташрифини ташкил этишга ҳам тайёрмиз", деди у.

Малайзия томони билан Селангор штатида Ўзбекистонда етиштириладиган сархил ва қуритилган мева-сабзавот ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш ҳамда ушбу соҳада фаолият юритаётган икки мамлакатлар улгуржи ва чакана савдо компаниялари ўртасида ўзаро алоқаларни ўрнатишга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид