Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антарктиданинг энг муаммоли музликларидан бири “туташ”ни бошлади
Сунъий йўлдош тасвири Антарктиданинг Пайн-Айленд музлиги устидаги ғайриоддий атмосфера ҳодисасини кўрсатди.
АҚШ Геология хизматига тегишли Landsat 8 сунъий йўлдошидан олинган суратда музлик устидан кўтарилаётган “денгиз тутуни”ни кўриш мумкин. Пайн-Айленд музлиги қитъанинг энг муҳим ва заиф муз массивларидан бири саналади, деб ёзмоқда Newsweek.
Очиқ осмон туфайли бир вақтнинг ўзида иккита ноёб атмосфера ҳодисаси тасвирга олинди: музлик четидаги денгиз тутуни ҳамда Антарктида ичкарисидан соҳил томонга эсадиган кучли шамоллар туфайли кўтарилган қор оқимлари.
Бу каби ер юзасига яқин ноёб атмосфера ҳодисалари одатда булутлар остида яширинган бўлади, дейди Годдард номидаги космик парвозлар маркази гляциологи Кристофер Шуман.
Денгиз тутуни — иссиқ қаҳва финжонидан кўтарилаётган буғни эслатувчи ҳодиса. У муз, сув ва ҳавонинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлади. Масалан, кучли шамол сув ва денгиз музларини ҳайдайди, натижада илиқроқ сув юзага яқинроқ кўтарилади.
Нисбатан илиқ сув совуқ Антарктика ҳавоси билан тўқнашганда, конденсация жараёни юзага келади. Жараён давомида муз кристаллари ҳосил қилиниб, юқоридан қараганда улар юзадан кўтарилаётган оқимларга ўхшаб кўринади.
Пайн-Айленд музлиги муз оқимларининг Ғарбий Антарктикадан Амундсен денгизига ўтиши учун ғоят муҳим йўл ҳисобланади. Бироқ сўнгги пайтларда бу музлик шиддатли эриши билан эътиборни тортмоқда. Ундан ажралаётган муз парчалари шу қадар каттаки, ҳатто уларга расмий номлар берилмоқда.
Бундан ташқари, тасвирларда кучли баҳор шамоллари олиб келадиган қор оқимларини ҳам кўриш мумкин. Улар музликнинг жанубий чеккасида яққолроқ кўринади, бу ерда оқимлар майдаланган муздан ҳосил бўлади.
“Антарктика ичкарисида узоқ ойлар давомида изоляция қилинган совуқ ҳаво билан бирга келувчи бундай шамолнинг кучига ажабланмаса ҳам бўлади”, — дейди Шуман.
Мавзуга оид
22:55 / 21.04.2025
Шимолий Муз океанидаги музликлар майдони тарихдаги минимал даражага етди
00:24 / 09.04.2025
Музларнинг тез эриши Арктикадаги геосиёсий пойгани тезлаштирмоқда — Financial Times
08:40 / 28.03.2025
Арктикада қишки денгиз музлари рекорд даражада камайди — NASA олимлари
13:32 / 09.02.2025