Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
Бунга йўловчилардан бири – 57 ёшли Италия фуқаросининг қон босими кўтарилгани сабаб бўлган. У Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилган.

Фото: Lufthansa
“Lufthansa” авиакомпанияси самолёти Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Маълум қилинишича, “Lufthansa” авиакомпаниясининг Мюнхендан Шанхайга учаётган LH-726 рейси соат 8:13 да Тошкент аэропортига фавқулодда қўнган.
Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашгани, қон босимининг беқарорлиги сабаб бўлган. 57 ёшли Италия фуқароси борт қўнганидан сўнг дарҳол пойтахт тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилган.
Соат 10:04 да LH-726 рейси Тошкент аэропортидан Шанхайга парвозини давом эттирган.
Мавзуга оид

18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди

18:28 / 01.05.2025
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади

07:30 / 29.04.2025
Вашингтондаги самолёт ҳалокати сабабларидан бири маълум қилинди

17:41 / 25.04.2025