Ўзбекистоннинг янги элчиси Покистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг янги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Тўхтаев Исломобод шаҳридаги "Айван-е-Садр" саройида Покистон президенти Асиф Али Зардарига ишонч ёрлиқларини топширди.
Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича юқори салоҳият мавжудлигига эътибор қаратилди. Яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларига етказишнинг муҳимлиги қайд этилди.
Маданий-гуманитар, туризм алмашинуви масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Покистон раҳбари мамлакат фуқароларининг Ўзбекистонга бориши учун виза тартиби соддалаштирилганидан мамнунлик билдирди. Жорий йил ноябр ойида қайта тикланиши режалаштирилган Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар икки мамлакат ўртасида сайёҳлар оқимини ошириш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун янги туртки бўлиши урғуланди.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси 6 октябр куни Исломободга ташриф буюрган эди. Алишер Тўхтаев 2021–2024 йилларда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган ва Афғонистонга элчи этиб тасдиқланган Ойбек Усмонов ўрнига тайинланди.
Мавзуга оид
15:29 / 20.11.2024
Ўзбекистон Покистон денгиз портлари орқали янги бозорларга кириш имконини ўрганмоқда
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024