Зеленский: Украина Курск АЭСни эгаллаб олиши мумкин эди
Украина президенти Шимолий Европа мамлакатлари оммавий ахборот воситаларининг саволларига жавоб берди.
Агар Украина хоҳлаганида, Курск яқинидаги атом электр станцияси (АЭС) эгаллаб олинган бўларди. Бу ҳақда президент Володимир Зеленский Шимолий Европа мамлакатлари ОАВ вакилларига берган интервюсида маълум қилди.
Шу билан бирга, у Украина ҳарбийлари Курск областидаги «операция» вақтида Курск атом электр станциясини эгаллаб олиш ниятида бўлмаганини таъкидлади. «Биз буни қила олардик, лекин хоҳламадик, чунки бу биз Россия билан бир хил бўлишимизни англатишини тушунамиз. Биз уларнинг муҳим инфратузилмасини, худди Запорижжя атом электр станциясида бўлгани каби эгаллаб олмаймиз», — деди Зеленский.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Украина ҳарбийлари Курск областидаги «ҳужум» чоғида заводлар ёки энергетика тизими объектларини эгаллаб олишга «ҳатто ҳаракат ҳам қилмаган».
Украина етакчиси ҳам Киевнинг Tomahawk ракеталари бўйича сўровини тасдиқлади, бироқ бу Украина ва Оқ уй ўртасидаги махфий маълумот эканини таъкидлади.
У бу маълумотларнинг ахборот майдонига «сизиб кетганидан» ғазабини билдирди. «Бу хабарларни қандай тушуниш мумкин, демак, шериклар ўртасида ҳеч қандай махфий нарса йўқ», — дея қўшимча қилди Зеленский.
Украина 2024 йилда АҚШ Конгресси овоз берган ёрдам пакетининг атиги 10 фоизини олди, деди Украина раҳбари. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ҳамкорлар ваъда қилинган ҳаво мудофаа тизимларини тақдим этмаган. «Бу кулгили эмас», деб изоҳ берди президент.
Мавзуга оид
00:28
АҚШ Украинани ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 га туширишга чақирмоқда
21:58 / 27.11.2024
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
21:03 / 27.11.2024
Учинчи жаҳон урушидан қўрққан подкастер Жо Роган Зеленскийни сўкди. Унга Кличко ва бошқа украинлар жавоб қайтарди
17:32 / 27.11.2024