Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
57 ёшли дипломат Ойбек Эшонов бу лавозимда «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси этиб тасдиқланган Улуғбек Рўзиқулов ўрнини эгаллади.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Эшонов Индонезия пойтахтида иш бошлади.
57 ёшли дипломат Тошкент давлат университетининг шарқшунослик факултети, шунингдек, Давлат қурилиш академиясини тамомлаган. 2008 йилдан 2017 йилгача Исроилдаги элчи лавозимида ишлаган. Янги лавозимга тайинланганига қадар Ташқи ишлар вазирлигида Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Форс ва инглиз тилларини мукаммал билади.
Ойбек Эшонов 2018-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Жакартадаги элчихонасига раҳбарлик қилган.
У янги лавозимда «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси этиб тасдиқланган Улуғбек Рўзиқулов ўрнига тайинланди.
Мавзуга оид
18:24 / 20.05.2025
Индонезияда вулқон отилди, кул устуни 5,5 км га етди
12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
20:51 / 12.05.2025
Индонезияда эски ўқ-дориларни утилизация қилиш вақтида 13 киши ҳалок бўлди
19:44 / 07.05.2025