Ўзбекистон | 19:00 / 05.11.2024
2673
1 дақиқада ўқилади

"Келажак лидерлари" махсус малака ошириш дастурининг янги мавсумига старт берилди

Фото: MDIS

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида "Келажак лидерлари" махсус малака ошириш дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва институт раҳбарияти, масъул вакиллари, ҳамкорлар, дастур иштирокчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўқув дастури давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган ўрта бўғин бошқарув раҳбарларининг стратегик фикрлаш, тизимли таҳлил, сунъий интеллект асослари ва қўлланиши, мулоқот маданияти, муаммоларни манзилли ҳал этиш, ислоҳотлар ва жадал ривожланиш даврида трансформацион лидерлик бўйича кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган.

Дастурнинг бу галги мавсуми учун ҳам республиканинг 14 та ҳудудида фаолият олиб бораётган, Миллий кадрлар захирасидаги салоҳиятли давлат хизматчилари орасидан 50 нафари саралаб олинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Телеграм: t.me/ilkhom_mamatkulov

Инстаграм: www.instagram.com/mdis.tashkent

Фейсбук: facebook.com

Реклама

Мавзуга оид