Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливан ССВ: Исроил ҳужумларида бир суткада 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Умуман олганда, 2023 йил 8 октябрдан, «Ҳизбуллоҳ» билан можаро авж олгандан бери 2968 киши ҳалок бўлди, 13 319 киши яраланди.
Исроил армиясининг сўнгги 24 соат ичида Ливанга уюштирган ҳужумлари натижасида 71 киши ҳалок бўлди, 169 киши яраланди, дея хабар бермоқда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Идоранинг расмий баёнотига кўра, қурбонлар ва ярадорлар мамлакатнинг турли ҳудудларида берилган авиазарбалар натижасидир.
Умуман олганда, 2023 йил 8 октябрдан, «Ҳизбуллоҳ» билан можаро авж олгандан бери 2968 киши ҳалок бўлди, 13 319 киши яраланди.
Исроил, шунингдек, сентябр ойи охиридан бери Ливан жанубида, жумладан Бекаа ва Баалбек ҳудудларида ҳам ҳужумларни кучайтиргани хабар қилинган.
Бомбардимонлар натижасида юз минглаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
Ливан ҳукуматининг қайд этишича, 518 мингдан ортиқ қочқин Сурияга чиқиб кетган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025