Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Италия мевали боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги раҳбари Нурали Абдуллаев бошчилигидаги вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат делегациянинг Италияга ташрифи ташкил этилди.
Ташриф мевали боғ ва токзорларни барпо этиш, кўчат етиштириш ва уларни сертификатлаштириш бўйича Италиянинг илғор тажрибасини ўрганиш мақсадида уюштирилди.
Делегация аъзолари Италиянинг йирик кўчатчиликка ихтисослашган ва инвитро лабораториялари, хусусан, Vitroplant Italia, Battistini Vivai, Mazzoni Group, Salvi Vivai компаниялари ҳамда Италия кўчатчилик маркази (CAV) фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Италия Кўчатчилар уюшмаси миллий консорциуми томонидан мева, зайтун, цитрус ва резавор кўчатчилиги соҳасида ушбу мамлакатда сертификатлаш дастурини амалга ошириш тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Ўзбекистон вакиллари гилос, олма, ўрик, нок, қулупнай ва бошқа мева кўчатчилиги тизими ва уни сертификатлаш жараёни бўйича атрофлича маълумот олдилар.
Италия Кўчатчилар уюшмаси ва бошқа компаниялар билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
10:24 / 15.05.2025