Зеленский: Октябрда Украинага 2 мингдан ортиқ дрон ҳужум қилди
Дронларда Хитой, АҚШ ва Европа мамлакатлари компанияларининг 170 мингга яқин бутловчи қисмлари бор эди, деди Украина президенти.
Октябр ойида Россия қўшинлари Украина бўйлаб икки мингдан ортиқ дронларни учирди, уларда Хитой, АҚШ ва Европа мамлакатлари компанияларининг 170 мингга яқин компонентлари мавжуд эди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский кечки мурожаатида айтиб ўтди.
«Микросхемалар, микроконтроллерлар, процессорлар, кўплаб турли қисмлар, уларсиз бу террорни амалга ошириш мумкин эмас эди. Буларнинг барчаси Россияга чет элдан етказиб берилади. Ва бу, афсуски, Хитой, Европа, Америка компанияларидан келади — доимий террорга кўплаб микроҳиссалар», деди Зеленский.
Давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, худди шундай ҳолат Россия Федерациясидан ташқарида ишлаб чиқарилган қисмларни ўз ичига олган Россия ракеталарида ҳам кузатилмоқда. Зеленский Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди. «Россия ҳужумларига қарши курашиш, бошқа нарсалар қатори, Россияга қарши санкцияларнинг мустаҳкамлиги учун курашиш демакдир. Санкциялар кучайиши ва самарали бўлиши керак», — деди Украина раҳбари.
Мавзуга оид
09:12
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024
Россия «Рубеж»ни ишга солди. Бу ракета ядровий каллакни ҳам олиб уча олади
21:52 / 21.11.2024
Залужний: «Хуш келибсан, учинчи жаҳон уруши»
16:43 / 21.11.2024