Жаҳон | 14:15 / 06.11.2024
4168
1 дақиқада ўқилади

Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин

Эрон президентининг таъкидлашича, АҚШ ва Европа етакчилари Эрон Теҳронда Ҳамас етакчисига суиқасд уюштирилишига жавоб бермаса, Ғазода сулҳ эълон қилишга ваъда берган.

Фото: Anadolu Agency

Эрон президенти Масъуд Пезешкиённинг айтишича, Теҳрон ўз мамлакатига қарши ҳар қандай ҳужумга жавоб беради, бироқ Исроил минтақадаги тажовузини тўхтатиб, сулҳга рози бўлса, бу жавобнинг характери ва кўлами ўзгариши мумкин.

Теҳрондаги вазирлар маҳкамаси йиғилишида сўзлаган Пезешкиён Исроил томонидан тажовуз кучайиб бораётганига урғу берди. Унинг эслатишича, АҚШ ва Европа етакчилари, агар Эрон Теҳронда Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияга суиқасд уюштирилганига жавоб қайтармаса, Ғазода сулҳ эълон қилишга ваъда берган эди.

«Айнан сионистик режим ҳукуматимизнинг биринчи кунидаёқ Ҳанияга суиқасд уюштириб, уруш қўзғатмоқчи бўлди. Биз сулҳ ўрнатиш, бегуноҳ аёллар ва болаларни ўлдиришни тўхтатиш умидида баъзи давлатларнинг маслаҳати билан вазминлик кўрсатган бўлсак-да, Исроил ўз жиноятларини янада кучайтирди», — деди у.

Мавзуга оид