Германия муҳим инфратузилмалар ҳимоясини кучайтириш ниятида
Мамлакатда муҳим инфратузилмалар хавфсизлигини яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаси Германия ҳукумати томонидан қабул қилинди. У энергетика, транспорт, молия ва соғлиқни сақлаш каби 11 та секторни ўз ичига олади.
Германия ҳукумати мамлакатни қўпорувчилик, терактлар ва табиий офатларга қарши яхшироқ тайёрлаш ниятида. Муҳим инфратузилмалар хавфсизлигини яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаси 6 ноябр куни Вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинди.
«Биз Германияни янада барқарор ва инқирозлардан ҳимояланган давлатга айлантирамиз. Шунинг учун биз олдингига қараганда инқироз ва фалокатларга яхшироқ тайёрланган бўлишимиз керак», — дейди ички ишлар вазири Нэнси Фезер.
Қонун лойиҳаси аҳолини таъминлаш ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун қайси инфратузилма объектлари зарурлигини белгилайди. У энергетика, транспорт, молия ва соғлиқни сақлаш каби 11 та секторни ўз ичига олади. Ушбу объектларнинг операторлари учун қандай хавфсизлик чоралари қабул қилиниши кераклиги белгиланади.
Шу билан бирга, барча эҳтимолий ҳавфларни — табиий офатлардан тортиб, қўпорувчилик, террорчилик ҳужумлари ва инсон хатоларини ҳисобга олишни талаб қиладиган ёндашув қўлланади. Мазкур талаблар бажарилмаса ёки давлат нормаларига риоя этилмаса 50 мингдан 500 минг еврогача жарима қўлланади.
«Россиянинг Европадаги тажовузи, қўпорувчилик ва терактлар бизнинг хавфсизлигимизга таҳдид солмоқда. Иқлим ўзгариши туфайли биз ёғингарчилик ва сув тошқинлари каби табиий офатларга тез-тез дуч келяпмиз. Шу боис муҳим инфратузилмалар ҳимояси — шифохоналардан тортиб, электр ва сув таъминотлари тизимларигача — биринчи даражали аҳамиятга эга», — дейди Фезер.
Мавзуга оид
11:10 / 22.11.2024
Меркел мемуарида РФга нисбатан сиёсатини ҳимоя қилиб чиқди
13:43 / 21.11.2024
Германия Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам партиясини юборди
21:36 / 20.11.2024
Ford компанияси Германияда салкам 3 мингта иш ўрнини қисқартиради
19:34 / 20.11.2024