Ўзбекистон | 15:40 / 06.11.2024
4350
1 дақиқада ўқилади

Октябр ойи метеорологик кузатувнинг барча йиллари учун энг ёмғирли бўлди

Республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир октябр ойида одатдагидан кўра тез-тез ёғди ва ёғингарчилик миқдори ойлик меъёрдан 2-4 марта кўп бўлди.

Фото: Kun.uz

"Ўзгидромет" хабарига кўра, Фарғона водийси ҳудудининг катта қисмида, Қизилқум чўлининг айрим жойларида ва Нурота тизмаси ҳудудида октябр ойида ёғган ёғингарчилик миқдори бўйича барча кузатув қаторлари учун энг ёғингарчилик кўп бўлган учликка кирди.

Октябр ойида одатда жуда кам ёмғир ёғадиган айрим қурғоқчил ҳудудларда ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан 6-8 марта (Навоий ва Қоракўл метеостанциялари ҳудудида), Бухоро метеостанцияси ҳудудида эса 14 марта кўп бўлди. Ушбу ҳудудларда октябр ойи метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг ёмғирли бўлди.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятининг қатор туманларида ва Қизилқум чўлининг ғарбий қисмидаги баъзи жойларда ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши кузатилди.

Мавзуга оид