Жамият | 15:37 / 07.11.2024
5793
1 дақиқада ўқилади
Хоразмда кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлди
Ёнғинни бартараф этиш учун воқеа жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, шу йилнинг 7 ноябр куни соат 12:53 да Хоразм вилояти Урганч тумани “Шерматлар“ МФЙ Гурлан кўчасида жойлашган кийим-кечак савдо дўконларида ёнғин содир бўлгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.
Воқеа жойига жалб қилинган ёнғин-қутқарув экипажи томонидан ёнғин соат 13:20 да ўраб олинган ва соат 13:50 да батамом ўчирилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.