Ўзбекистон | 08:08 / 08.11.2024
2264
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди

Аҳмад Дониш кўчасида ҳайдовчи Nexia-3 машинасида йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. Алишер Навоий – Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳада эса ҳайдовчи Traverse машинаси йўл қатнов қисми ўнг томонидаги темир панжарага урилган.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 7 ноябр куни иккита ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 7 ноябр куни соат 15:30 ларда Аҳмад Дониш кўчасида 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Й.М. Nexia-3 автомашинасининг рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

7 ноябр куни соат 10:30 ларда Алишер Навоий – Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳада 1965 йилда туғилган ҳайдовчи Д.У. Traverse автомашинасининг рул бошқарувини йўқотиши оқибатида Моbiuz биноси қаршисида, йўлнинг қатнов қисми ўнг томонидаги темир панжарага урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси сабаб ҳайдовчи енгил тан-жароҳати билан ҳудудий шифохонага олиб кетилди.

Ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда йўл-транспорт ҳодисаси расмийлаштирилган.

Мавзуга оид