Жамият | 16:47 / 10.11.2024
3940
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида тўхтатилган машинадан кўп миқдорда психотроп дори воситалари топилди

Психотроп дорилар Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” машинасидан топилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ

Қамчиқ довонида ҳаракатланаётган машинадан кўп миқдорда психотроп дорилар топилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2024 йил 9 ноябр куни соат 22:10 ларда “Наманган” ЙПХ масканида ЙПХ отряди ходимлари ҳамда соҳавий хизматлар ҳамкорликда ўтказилган тадбирда "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган 27 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги “Нексия” тўхтатилган.

Машина тегишли тартибда кўздан кечирилганда унинг салонида қопга солинган 208 дона "Тропикамид" ҳамда 104 та кассетада 1456 дона "Регапен" номли психотроп дори воситалари борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид