Жамият | 15:04 / 10.11.2024
23065
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

Бунга қўшни мамлакат ҳудудида ноқулай об-ҳаво кузатилаётгани сабаб бўлган.

Фото: matritca.kz

Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.

Маълум қилинишича, сўнгги кунларда Қозоғистон ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.

Шунингдек, яқин ҳафталар давомида жойларда туман, кучли ёмғир ҳамда йўлларда музлаш ҳолатлари республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликларни вужудга келтириши мумкин.

“Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз”, дейилади агентлик эълон қилган огоҳлантиришда.

Мавзуга оид