Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Қодиров ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун ишлаб чиқилишини маълум қилди
«Миллий тикланиш» партияси етакчиси бошқа тафсилотларни маълум қилмади.
«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Ўзбекистонда ЛГБТ ташвиқотини тақиқловчи қонун лойиҳаси тайёрланаётганини айтди. Тегишли постни у ўз Telegram-каналида жойлаштирди.
Сиёсатчи Доналд Трампнинг қизи Иванка Трамп томонидан ижтимоий тармоққа жойлаштирилган постга изоҳ берди. У отасининг номақбул жинсий контент ва трансгендер мафкурасини ўргатадиган мактабларни федерал молиялаштиришни тўхтатиши ҳақидаги баёнотини келтирди.
Қодировнинг таъкидлашича, «Хасталикнинг ўчоғидаги ўзгариш – бу жуда яхши».
«Биз бу борада ҳар қандай тарғиботни тақиқловчи қонунни қабул қилиш устида ишлаяпмиз», деб қўшимча қилди у.
«Миллий тикланиш» партияси етакчиси бошқа тафсилотларни маълум қилмади.
Мавзуга оид
16:59 / 13.05.2025
Алишер Қодиров мактабда болаларга “Катюша” ёдлатилгани ҳолати юзасидан Мактаб вазирлигидан изоҳ сўради
12:59 / 05.05.2025
Парламентда “Тараққиёт блоки” тузилди
19:04 / 15.04.2025
Ташқи ишлар вазирига хориждаги ўзбекистонликларнинг ҳимояси борасида парламент сўрови юборилди
18:01 / 11.04.2025