Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
Ушбу маблағлар ижтимоий объектлар, спорт мажмуалари, соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш учун сарфланади.
Фото: UKIMET
Қозоғистонда яна 525 миллиард тенге ноқонуний активлар давлат даромадига айлантирилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати хабар берди.
Қайд қилинишича, бош вазир Ўлжас Бектенов раислигида ноқонуний активларни қайтариш бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтган. Унинг қарорига кўра, қўшимча 525 миллиард тенге (тахминан 1 млрд доллар) давлат даромадига айлантирилган.
Таъкидланишича, «Ноқонуний йўл билан олинган активларни давлат ҳисобига қайтариш тўғрисида»ги қонунга кўра, ушбу маблағлар махсус Давлат жамғармасига ўтказилади. Шунингдек, Орқалиқ шаҳрида иқтидорли спортчилар учун 120 ўринли спорт мажмуаси, Остонада таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган болалар реабилитация маркази, Олмаотада 400 ўринга мўлжалланган алоҳида эҳтиёжли одамлар учун ўқув маркази қурилади.
«Давлат раҳбари таъкидлаганидек, қайтарилган барча маблағлар қозоғистонликлар манфаати учун ишлаши керак. Жорий йил бошидан бери комиссия умумий қиймати 900 миллиард тенгедан ортиқ активларни қайтариш бўйича келишувларни тасдиқлади. Бу маблағлар ҳисобидан бир қатор ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши бошлаб юборилди», — деди Ўлжас Бектенов.
Илгари Қозоғистон президенти топшириғига биноан Оқмўла вилоятининг Зеренда қишлоғида спорт мажмуаси, Туркистон вилояти Темирлан қишлоғида мусиқа мактаби қурилиши учун махсус давлат жамғармасидан маблағ ажратилган эди.
Мавзуга оид
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
13:37 / 18.05.2025
Ички ишларнинг икки ходими катта миқдорда пора билан ушланди
10:20 / 15.05.2025