Ўзбекистон | 10:00 / 12.11.2024
5160
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга қаратилган янги теледастур ишга туширилди

Савдо-саноат палатаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг ижтимоий фаровонлигини оширишга қаратилган «Камбағалликдан фаровонлик сари» деб номланган янги теледастур ишлаб чиқилди.

Фото: Савдо-саноат палатаси

Лойиҳанинг асосий мақсади – мамлакатдаги камбағалликни қисқартириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорларнинг ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларини оммалаштириш. Дастурнинг илк сонида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Safia корхонасининг иш фаолияти ва ижтимоий ташаббуслари ҳақида маълумот берилди. Корхонада 150 нафар «Темир дафтари»да турган ва яна 55 нафар ногиронлиги бўлган шахслар иш билан таъминланган.

Safia раҳбари корхонанинг мақсадлари ҳақида сўз юритиб: «Ҳамма гап тадбиркорларда. Тадбиркорлар битта-битта бирлашиб камбағалликни йўқ қилиб юборса бўлади», — деди.

Таъкидлаш жоизки, корхона 2024 йилда Қозоғистонга 1,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган. 2025 йилда эса бу кўрсаткични 4 миллион долларга етказишни, шунингдек, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжонда ўз савдо нуқталарини очишни режалаштирган. Бу режалар орқали юқори даромадли иш ўринларини яратиш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш кўзланган.

Реклама

Мавзуга оид