Жамият | 17:41 / 12.11.2024
2312
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўловчи ташувчи автобус бошқарувни йўқотиб ЙТҲ содир этди

King Long ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва автобус йўл четидаги кўчат сотиладиган жойга кириб кетган.

Тошкент шаҳрида йўловчи ташувчи автобус бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 2024 йил 11 ноябр куни соат 06:00 ларда “18-автобус саройи” филиали тасарруфидаги King Long русумли, 121-сонли йўналишда ҳаракатланаётган автобус билан содир бўлган.

Автобус Халқа автомобил йўли кўчасининг Учтепа тумани Белтепа мазвеси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги кўчатлар сотиладиган жойга кириб кетган.

Оқибатда 1 нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Автобус техник шикастланган.

Суриштирувларда ЙТҲ автобус ҳайдовчиси айби билан содир этилган деб топилган. Автобусга етказилган моддий зарарни қоплаш ҳайдовчи зиммасига юкланган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, 11 ноябр куни соат 19:50 ларда King Long “гормошка” автобуси ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Оқибатда автобус ҳайдовчиси жароҳат олганди.

Мавзуга оид