Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Варшавада Ўзбекистон ва Полша сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов бошчилигидаги мамлакат делегацияси расмий ташриф билан Полшада бўлди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Полша ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 10-давраси бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида Полша делегациясига Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Владислав Бартошевский раҳбарлик қилди.
Томонлар икки давлат ўртасидаги мавжуд муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон делегацияси Полша Иқтисодий ривожланиш ва технологиялар вазирлиги давлат котиби Михал Ярос билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф давомида, шунингдек, Полша инвестициялар ва савдо агентлигида (PAIH) икки давлат тадбиркорлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Полша ташқи ишлар ва ривожланиш вазирликлари, Миллий савдо палатаси вакиллари ҳам иштирок этди.
Тадбир якунида G2B ва B2B шаклидаги музокаралар ташкил этилди. Музокаралар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг манфаатли йўналишлари белгиланди ва янги қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади
20:44 / 02.05.2025