РФ Давлат думаси «чайлдфри тарғиботи»ни тақиқловчи қонунни қабул қилди
«Чайлдфри тарғиботи» учун жарималар белгиланди: жисмоний шахслар учун 400 минг рублгача, мансабдор шахслар учун 800 минг рублгача ва юридик шахслар учун 5 миллион рублгача.
12 ноябр, сешанба куни Россия Федерацияси Давлат думаси иккинчи, сўнгра учинчи, якуний ўқишда «чайлдфри мафкураси тарғиботи»ни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди. 403 депутат лойиҳани ёқлаб овоз берди.
Янги қонун интернетда, кинода, оммавий ахборот воситаларида ва рекламада «болаларни туғишдан онгли равишда воз кечиш ғоясини жозибадор қиладиган» маълумотларни тарқатишни тақиқлайди. Педофилия, ЛГБТ (Россияда экстремистик деб тан олинган) ва жинсни ўзгартиришни тақиқловчи олтита федерал қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Шу билан бирга, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 6.21-моддасини ноанъанавий жинсий алоқаларни тарғиб қилиш ва жинсини ўзгартириш учун жазога ўхшаш тарзда чайлдфри ғояси тарафдорлари учун жавобгарлик тўғрисидаги низом билан тўлдириш режалаштирилган. «Чайлдфри тарғиботи» учун қуйидаги жарималар қўлланади: жисмоний шахслар учун 400 минг рублгача, мансабдор шахслар учун 800 минг рублгача ва юридик шахслар учун 5 миллион рублгача.
«Чайлдфри тарғиботи» учун жаримани назарда тутувчи қонун лойиҳаси 17 октябр куни биринчи ўқишда қабул қилинган эди. Ўшанда 450 нафар депутатдан 388 нафари ташаббусни қўллаб-қувватлаган, унга қарши овозлар ҳам, бетарафлар ҳам бўлмаган.
Июн ойида Адлия вазирлиги раҳбари ўринбосари Всеволод Вуколов «чайлдфри» ҳаракати Россияда «экстремистик» деб тан олиниши кераклигини айтди.
Мавзуга оид
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:30 / 11.11.2024
РФ Запорижжя ва Миколайивга зарба берди: камида беш киши ҳалок бўлди
11:59 / 08.11.2024
РФда «чет эл агентлари» ва мамлакатни тарк этганлар даромаддан маҳрум қилинади
12:51 / 07.11.2024