Фан-техника | 20:39 / 13.11.2024
2788
2 дақиқада ўқилади

Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди

У ХХР Бошқариладиган парвозлар агентлиги томонидан эълон қилинган танлов учун яратилган бўлиб, кейинчалик ишлаб чиқариладиган иккита лойиҳадан бири ҳисобланади.

Фото: CCTV

Чэнду авиация тадқиқот институти ва Хитой авиация саноати корпорацияси (AVIC) Haolong номли кўп марталик юк ташувчи космик кема лойиҳасини намойиш этди. У ХХР Бошқариладиган парвозлар агентлиги томонидан эълон қилинган танлов учун яратилган бўлиб, кейинчалик ишлаб чиқариладиган иккита лойиҳадан бири ҳисобланади.

Қайд этилишича, Хитой NASA каби юкларни паст Ер орбитасига олиб чиқиб, ортга қайтишга қодир арзон учувчисиз бошқариладиган кемани яратиш йўлида илмий-тадқиқот институтлари ҳамда саноат компаниялари ўртасида танлов эълон қилган. Таклиф этилган вариантлар орасидан мутахассислар иккитасини танлаб олган — улардан бири расман тақдим этилди. Haolong лойиҳасининг концепцияси ҳозирда жиддий текширувдан ўтмоқда, шундан кейин уни яратиш устида ишлар бошланади.

Юк ташувчи янги космик кема Хитойга Тиангонг орбитал станциясига таъминот етказиш учун керак. Бугунги кунда станцияга фақат бир марта фойдаланиш мумкин бўлган Tianzhou кемалари ёрдамида хизмат кўрсатилмоқда — улар атмосферада ёниб кетиб, чиқинди ҳосил қилади. Станциядан Ерга қайтадиган барча тажрибалар Shenzhou экипаж ёрдамида бошқарилувчи кемалари орқали амалга оширилади ва бу кўплаб ноқулайликлар туғдиради.

Haolong лойиҳаси ҳақида ҳозирча маълумот кам. Аппарат узунлиги 10 метрни, эни эса 8 метрни ташкил этади. Шу билан бирга, у орбитага 1,8 тонна фойдали юк олиб чиқишга қодир.

Бу турдаги юк кемасини Халқаро космик станцияга юк етказиш ва ортга олиб келиш билан шуғулланувчи Sierra Space компанияси яратган — унинг NASA билан шартномаси бор. Dream Chaser аппаратининг биринчи парвози эса 2025 йилга мўлжалланган. У ҳам орбитага чиққанидан кейин ортга автоматик режимда худди самолёт каби қайтиб келади.

Мавзуга оид