Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
Isuzu автобуси мактаб яқинида йўлни кесиб ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборган, бола воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи қўлга олинган.
Самарқанд шаҳридаги мактаблардан бирининг яқинида йўловчи автобуси ўқувчини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса бугун, 14 ноябр куни соат тахминан 8:00 ларда Камолиддин Беҳзод маҳалласи ҳудудида жойлашган 12-сонли мактаб олдида юз берган.
Ҳайдовчи Isuzu автобусини Амир Темур кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб мактаб яқинида йўлни ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда бола воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳайдовчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси мактаб олдида катта тезликда ҳаракатлангани ҳақида хабар тарқалган.
Ўзбекистонда мактаб ва боғчалар яқинида таълим жараёни бўлиб ўтадиган кунларда максимал тезлик соатига 30 км этиб белгиланган, кўплаб мактаблар олдида тезликни соатига 30 километргача чекловчи йўл белгилари ўрнатилган, лекин аксарият ҳайдовчилар бу чекловга амал қилмайди.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
08:10 / 21.11.2024