Жаҳон | 14:35 / 15.11.2024
2766
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: РФда Рунетни ўчириш бўйича машқлар ўтказилади

«Коммерсант» газетаси Россия банкининг мактубига таяниб, декабр ойида Россия Федерациясининг «айрим ҳудудларида» интернетнинг рус сегментини ўчириш бўйича машғулотлар ўтказилиши ҳақида хабар берди.

Фото: AP

Декабр ойида Россия Федерациясининг «айрим ҳудудларида» рус сегментини халқаро интернет тармоғидан узиш бўйича машғулотлар ўтказилади. Бу ҳақда Россия банки ўзи назорат қиладиган компанияларни хат билан хабардор қилди. Мурожаатдан парчалар 14 ноябр, пайшанба куни «Коммерсант» газетасида чоп этилди.

Роскомнадзор матбуот хизматининг таъкидлашича, бундай «мунтазам» машқлар ҳар йили ташкил этилади ва фойдаланувчиларга таъсир қилмайди.

Идора маълумотларига кўра, машғулотлар операторлар билан биргаликда ўтказилади. Ташқаридан қасддан ўчириш ҳолати бўйича чоралар кўриляпти ва иши хорижий тармоқлардаги сервислар, кутубхоналар ва ресурслар билан алоқага боғлиқ бўлган тизимлар аниқланяпти, дея ишонтирмоқда Роскомнадзор.

Мақсад «ташқи таъсирлар юзага келган тақдирда асосий хорижий ва Россия сервисларини» қўллаб-қувватлашни тасдиқлашдир, дея маълум қилди идора.

Apple BBC, The Insider ва «Эха Москвы» подкастларини Россияда яшириб қўйди

Американинг Apple технология корпорацияси Россиядаги фойдаланувчилар учун BBC рус хизматининг «Что это было?» шоусини, «Эхо Москвы» радиоси ва The Insider нашри подкастларини яшириб қўйди. Бу ҳақда 14 ноябр куни «Медиазона» хабар берди. Бу контент айнан қачон яширилгани номаълум.

Россиялик фойдаланувчилар фақат аввал тинглаган ва юклаб олган яширин подкастларга кириш имконига эга, янги фойдаланувчиларда эса уларни қидирувда топиш имкони йўқ, деб ёзади нашр. Охирги мавжуд эпизод 8 ноябрда чиқди.

Шу билан бирга, BBC рус хизматининг қолган бешта подкастлари россиялик фойдаланувчиларга очиқлигича қолмоқда. Россия Федерациясидан ташқарида ҳам барча яширин подкастлар мавжуд.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид