Ўзбекистон | 16:56
2079
2 дақиқада ўқилади

«Ҳам масъулият, ҳам жавобгарлик белгиланди» — энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг таъкидлашича, давлат раҳбари мутасаддиларга чекловларсиз ва узлуксиз электр таъминотини таъминлаш бўйича топшириқ берган. Унинг қўшимча қилишича, ноябр ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши сабабли захира ресурслари жалб қилинган.

Фото: Kun.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябр куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, соҳа корхоналарида самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг маълум қилишича, давлат раҳбари мутасаддиларга чекловларсиз ва узлуксиз электр таъминотини таъминлаш бўйича топшириқ берган.

«Таққослайдиган бўлсак, бу йилги ноябр ойи ўтган ноябрга нисбатан салқинроқ бўлиб, қор ёғди. Ҳарорат -3 даражагача, айрим ҳудудларда -8 даражагача пасайди. Натижада табиий газ ва электр энергияси истеъмоли кескин ошди. Ушбу режимларини таъминлаш учун зарур захира ресурслари ишга солинди. Газ омборларида етарли ҳажмда газ тўпланиши ҳисобига газ билан таъминланди. Аҳоли учун ҳам, иқтисодиёт тармоқлари учун ҳам узлуксиз етказиб бериш таъминланди, Бундан ҳам совуқ, -10, -20 даражагача ҳарорат пасайганда ҳам қандай ишлаш бўйича топшириқлар бўлди. Бу масалалар бўйича ҳам масъулият, ҳам жавобгарлик белгиланди» — деди у «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида.

Аввалроқ, бу йил қиш мавсумида истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш ҳисоб-китоб қилингани хабар қилинганди.

Мавзуга оид