Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
Европа Иттифоқи Теҳроннинг Москвага Украинадаги уруш учун баллистик ракеталар етказиб бергани туфайли Эронга қарши санкцияларни кенгайтиради. Шу билан бирга, Россия ва Шимолий Кореяга қарши санкциялар, Хитойнинг роли ҳам муҳокама қилинмоқда.
Европа Иттифоқи давлатлари Теҳроннинг Москвага баллистик ракеталарни топширгани учун Эронга қарши санкцияларнинг иккинчи пакети юзасидан сиёсий келишувга эришди. Бу ҳақда 15 ноябр, жума куни Брюсселда бўлиб ўтган брифингда ЕИнинг юқори мартабали амалдори маълум қилди. Янги пакет 18 ноябр, душанба куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгаши йиғилишида қабул қилиниши кутилмоқда.
DW томонидан янги санкциялар нималарни ўз ичига олиши мумкинлиги ҳақида сўраганида, расмий ушбу пакет октябр ойида киритилган биринчи пакетга ўхшашлигини, бироқ санкциялар рўйхати бошқа соҳалардаги янги жисмоний ва юридик шахслар билан тўлдирилишини тушунтирди. Шундай қилиб, ЕИ Эронга Россия билан ҳарбий ҳамкорлик ва унинг Украинага қарши қуролли тажовузини қўллаб-қувватлашини тўхтатиш учун босим ўтказишда давом этиш ниятида.
Россия ва КХДРга қарши янги санкциялар тайёрланиши
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Украинага қарши урушда Россияни қўллаб-қувватлагани учун Шимолий Кореяга қарши санкциялар ҳам муҳокама қилинади. Бу мунозара ҳали бошланғич босқичда ва самарадорлик нуқтайи назаридан қийин вазифадир, чунки КХДРга аллақачон «санкциялар қўлланган», деди DW нашрига музокараларга яқин бўлган Европа Иттифоқи манбаси.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи Россияга қарши 15-чеклов чора-тадбирлари тўплами устида ишламоқда, хусусан, янги санкция рўйхатларини тайёрламоқда, дея хабар берди Брюсселдаги бир қанча манбалар. Европалик дипломатларнинг фикрича, 1 январдан бошлаб ЕИ Кенгашига раислик қиладиган Полша учун бу пакетни тезроқ қабул қилиш устувор вазифа ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:03 / 23.05.2025