Ўзбекистон | 17:02 / 16.11.2024
1956
1 дақиқада ўқилади

Юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади

Уларга нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди ва ортиқча тўланган солиқни қайтариш муддати қисқартирилади.

Президент томонидан имзоланган қонун билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Қонун билан юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари учун рағбатлантириш чоралари жорий этилишини назарда тутувчи қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди:

- юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кун муддатда амалга оширилади;

- рейтинг бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди (бундан жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар мустасно) ва мазкур тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш текширувлар ўтказилмасдан 1 кун муддатда амалга оширилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид