Жамият | 09:14
1226
1 дақиқада ўқилади

1,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ошхона фош этилди

Энергия ресурсларини талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Фото: Бош прокуратура

Бош прокуратура хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги “Ч.З.” оилавий корхонаси иш бошқарувчиси ошхонани электр тармоғига ноқонуний равишда улаб, жами 1 млрд 523 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов давомида етказилган зарардан 550 млн сўмини қопланиши таъминланди.

Мавзуга оид