Жамият | 08:33
1339
1 дақиқада ўқилади

2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

Урганч туманида 2 миллиард сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, “Э.К.” МЧЖга қарашли новвойхонада ҳисоблагичдан ташқари яширин йўл билан тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. 

Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонаси ва давлат манфаатларига 2 млрд 92 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мавзуга оид