Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин КХДР ҳарбийларига мурожаат йўллади
У Шимолий Корея Қуролли кучлари мамлакатнинг урушга шайлигини тўлиқ таъминлаши кераклигини таъкидлаб, жанговар кучлар сонини оширишни буюрди.
КХДР Қуролли кучлари мамлакатнинг урушга шайлигини тўлиқ таъминлаши керак. Бу ҳақда мамлакат етакчиси Ким Чен Ин маълум қилди, деб хабар беради Корея Марказий телеграф агентлиги.
Шимолий Корея етакчисининг сўзларига кўра, АҚШ ҳамда унинг иттифоқчиси бўлган Жанубий Корея «Корея яриморолидаги вазиятни таҳдидли даражага олиб чиққан».
Ким Чен Ин жанговар кучлар сонини ошириш ва КХДРнинг минтақадаги ҳарбий-сиёсий устунлугини оширишга чақирди. Жанубий Корея ва АҚШ кучларининг ҳаракатини у «ҳарбий адоват телбалиги» деб атади.
«Биз эришилган натижаларга қаноатланмай, марказида чексиз ядровий кучлар турган давлатнинг ўз-ўзини мудофаа қилиш кучларини мунтазам мустаҳкамлашни давом этамиз», — дейди КХДР етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил бошида Шимолий Корея ядровий каллак билан жиҳозланиши мумкин бўлган «Хэил-5-23» сувости дрон тизимини синовдан ўтказаётганини эълон қилганди. КХДР Мудофаа вазирлиги бу АҚШ, Япония ва Жанубий Кореянинг Япон денгизида ўтказган уч кунлик ҳарбий машғулотларига жавоб эканини билдирган.
Бир неча кун олдин эса Ким Чен Ин янги камикадзе-дронлар синовига раҳбарлик қилиб, қисқа вақт ичида ушбу қуролларни оммавий ишлаб чиқаришни бошлашни буюрди.
Мавзуга оид
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025