Жаҳон | 23:40 / 18.11.2024
7030
2 дақиқада ўқилади

Хитойда марказида боғ бўлган 270 метрли осмонўпар бино қурилади

Лойиҳа муаллифларига кўра, ушбу осмонўпар бино нафақат штаб-квартира, балки 60 минг кишига учун офис хоналарига эга корпоратив кампус ҳамда савдо зали сифатида ҳам фаолият юритади.

Фото: Skidmore, Owings & Merrill

SOM архитектура бюроси Хитойдаги йирик саноат компанияларининг биридан штаб-квартира қуриш бўйича буюртма олди ва осмонўпар бинонинг 270 метрли лойиҳасини тақдим этди.

Баланд бино 53 қаватдан иборат бўлиб, Шэнчжэн шаҳри марказидан ўрин олади. Унинг ўзига хослиги— панорамали кўринишга эга боғ функциясини бажарувчи марказий лоббисидир.

Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, осмонўпар бино нафақат штаб-квартира, балки 60 минг кишига учун офис хоналарига эга корпоратив кампус ҳамда савдо зали сифатида ҳам фаолият юритади. Шу билан бирга, биринчи навбатда экологик қулайликлар инобатга олинган. Интерерлар эса тоғ пейзажлари услубида кўриниш олади.

Бундан ташқари, замонавий бинолардаги каби энергосамарадор ва экологик технологиялар ҳам эътибордан четда қолмаган. Интеллектуал тизимлар кундузги ёрулуғлик миқдорини ҳисобга олади ва шу орқали бино ичидаги энергия истеъмолини назорат қилади. Сув ресурсларини бошқариш тизими эса максимал даражада сувни тежаб, чиқиндиларни самарали қайта ишлашга интилади.

Афтидан, SOM бюросининг осмонўпар биноси лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган қурилиш ишлари 2029 йилда якунланади.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид