Жамият | 19:44
3600
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда ўқувчининг онаси мактабга бориб, ўқитувчи аёлга ташланди

Ўқувчининг онаси ўқитувчи аёлни фарзандини урганликда айблаган. Ҳолат юзасидан ИИБ томонидан суриштирув бошланган.

Фото: Видеодан кадр

Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчининг онаси ва ўқитувчи аёл ўртасида зиддият келиб чиқди.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода ўқувчининг онаси мактабга бориб, синфда, ўқувчилар кўз ўнгида ўқитувчи аёлга ташланганини кўриш мумкин. Она ўқитувчига қарата «сен нега боламни урдинг» дегани, ўқитувчи буни тан олмагани эшитилади, сўнгра иккаласи ҳам бир-бирининг сочига ёпишиб олгани, ўқувчилар эса синфдан қочиб чиққани кўринади.

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, видеолавҳада акс этган воқеа бундан бир ой муқаддам Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган ва тегишли ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБнинг Kun.uz’га маълум қилишича, мактаб директори ҳолат юзасидан 15 ноябр куни хат берган. Ҳолат юзасидан суриштирув бошланган.

Мавзуга оид