Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
Америкалик расмий Москванинг ядро сиёсатидаги ўзгаришларни сўнгги икки йил давомида кузатилаётган «масъулиятсиз риторика»нинг яна бир мисоли деб атади.
Қўшма Штатлар Россиянинг ядровий тийиб туриш бўйича сиёсатидаги ўзгаришлар муносабати билан ўз ядровий доктринасига тузатиш киритиш зарурлигини кўрмаяпти. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик кенгаши вакилига таяниб Bloomberg ёзди.
Манбага кўра, Москва бир неча ҳафта давомида ўзгариш ҳақида сигнал бериб келган ва АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти бундан «ҳайрон бўлмаган». Манба Москванинг ядро сиёсатидаги ўзгаришларни сўнгги икки йил давомида кузатилаётган «масъулиятсиз риторика»нинг яна бир мисоли деб атади.
Расмийнинг қўшимча қилишича, Байден Киевга Американинг узоқ масофали ракеталарини қўллашга рухсат бергани КХДР қўшинларининг Россияга келишига жавобан «олдиндан маълум» эди.
Владимир Путин сентябр охирида Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ядровий тийиб туриш доктринасини янгилашни таклиф қилди ва 19 ноябр куни тегишли фармонни имзолади. Янгиланган доктринада ядро зарбаси учун «ядровий давлат кўмагида ҳар қандай ноядровий давлатнинг тажовузкорлиги», шунингдек, ядро қуролига эга бўлмаган воситалар, жумладан, дронлар ёрдамида оммавий ҳаво ҳужуми асос бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.
19 ноябрга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари Россиянинг Брянск областига Американинг ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Украинанинг бир қанча оммавий ахборот воситалари хабар берди, аммо бу Украина Қуролли кучлари Бош штаби томонидан расман тасдиқланмади. Бунга жавобан Бразилиядаги G20 саммитига борган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб давлатларига Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини ўқиб чиқишни маслаҳат берди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025