Жаҳон | 15:59 / 19.11.2024
2789
2 дақиқада ўқилади

Боррел: ЕИ давлатлари УҚКга Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини муҳокама қилади

Европа дипломатияси раҳбари АҚШдан кейин Европа Иттифоқи давлатларини Украина Қуролли кучларига Россиядаги ҳарбий нишонларга зарба йўллашга рухсат беришга чақирди. 

Фото: AP

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати олий вакили Жозеп Боррел Европа Иттифоқи давлатларини қўшни давлатга қарши урушини давом эттираётган Россияда Украинанинг чегарадан узоқдаги нишонларга ўзига етказиб берилган қуроллар билан ҳужум қилишига рухсат беришга чақирди. «Мен яна ва яна айтаманки, Украина биз етказиб бераётган қуроллардан нафақат ўқларни тўхтатиш, балки камончиларни ўлдириш учун ҳам фойдаланиши керак», — деди Боррел 18 ноябр, душанба куни Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан олдин. У шундай қадам зарурлигига ишончи комиллигини таъкидлади.

«Ишончим комилки, биз буни яна бир бор муҳокама қиламиз», — дея қўшимча қилди Европа дипломатияси раҳбари. Аввалроқ Европарламент ҳам худди шундай қарор қабул қилишга чақирган эди.

Кремл АҚШнинг РФга ATACMS зарбалари ҳақидаги қарорига муносабат билдирди

Россия АҚШнинг Украинага РФга узоқ масофали ракеталар билан зарба йўллашга рухсат бергани ҳақидаги хабарларга жуда салбий муносабат билдирди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 18 ноябр куни бу қарор кескинликнинг янги босқичи ва АҚШнинг Украинадаги урушга аралашувини англатади, деди.

«Агар шундай қарор ҳақиқатан ҳам ишлаб чиқилган ва Киев режимига етказилган бўлса, бу кескинликнинг сифат жиҳатидан янги босқичи ва Қўшма Штатларнинг ушбу можарога аралашуви нуқтайи назаридан янги ҳолат», — деди Песков матбуот брифингида. Кремлда ҳозирча фақат Ғарб оммавий ахборот воситаларидан маълумот бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид