Ўзбекистон | 07:30 / 19.11.2024
16178
1 дақиқада ўқилади

Путин Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни орден билан тақдирлади

Ҳар икки ижрочи ўзбек ва рус маданиятини яқинлаштириш ва бойитишга қўшган ҳиссаси учун «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Фото: Маданият вазирлиги

Россия президенти Владимир Путин ўзбекистонлик санъаткорлар Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Ҳужжат Россия Федерацияси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.

Ҳар икки ижрочи ўзбек ва рус маданиятини яқинлаштириш ва бойитишга қўшган ҳиссаси учун «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

«Дўстлик» ордени 1994 йил баҳорида таъсис этилган бўлиб, у Россия ва чет эл фуқароларига халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги хизматлари, фан ва маданият соҳасидаги ютуқлари учун берилади.

Бундан олдин россиялик актёр ва режиссёр Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланганди.

Мавзуга оид